Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг Ҳужжат ва архивларни сақлаш миллий бошқармаси раҳбари Ҳамад ал-Дҳавиани билан учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Франция элчиси Виолен де Вильмор ташриф буюрди. Учрашув давомида академия раҳбарияти Виолен де Вильмор хонимга ушбу олий таълим муассаси фаолияти, йўналиши, илмий салоҳияти ҳақида атрофлича маълумот берди.
2019 йил 4 июль куни Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Ислом молияси бўйича таълим халқаро маркази (INCEIF), Малайзиянинг Zaid Ibrahim & Co компанияси вакилларидан иборат делегация ташриф буюрди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясига Кувайт давлатининг Ўзбекистондаги элчиси Аҳмед ал-Жееран ташриф буюрди.
Ислом тарихи, санъати ва маданияти тадқиқот маркази – IRCICA Бош директори Халит Эрен Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этиладиган “ЎЗБЕКИСТОНДА ИСЛОМШУНОСЛИК: ЮТУҚ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ” мавзусидаги халқаро семинарда иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келди.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси делегацияси Бирлашган Араб Амирликларининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди.