Ҳайит Куни Метро Ҳам Соат 4:30 Дан Ишлайди

Ҳайит Куни Метро Ҳам Соат 4:30 Дан Ишлайди

Қурбон Ҳайити муносабати билан жорий йилнинг 11 август куни Тошкент метрополитенининг барча йўналишида поездлар ҳаракати соат 4:30 дан бошланади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати маълум қилди.

АКАДЕМИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАЖ ЗИЁРАТИДА

АКАДЕМИЯ ХОДИМЛАРИ ҲАЖ ЗИЁРАТИДА

Бутун дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитига тадорик кўраётан айни пайтда бир гуруҳ ватандошларимиз ислом динининг беш арконидан бири – Ҳаж ибодатини адо этишмоқда.

Ўзбекистон Ҳожиларга Яратилган Шарт-Шароит Бўйича Биринчи Бешталикдан Жой Олди

Ўзбекистон Ҳожиларга Яратилган Шарт-Шароит Бўйича Биринчи Бешталикдан Жой Олди

Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан Ўзбекистон ҳожиларга яратилган шарт-шароитлар бўйича Малайзия, Индонезия, Туркия сингари биринчи бешталик давлатлар сафига киритилди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси, “Ҳаж-2019” Ишчи гуруҳи раҳбари Жасур Акрамов Макка шаҳрида юртимиз ҳожилари билан ташкил этилган учрашувда маълум қилинди.

Бундай юксак эътирофга ўз-ўзидан эришилгани йўқ, албатта. Унинг замирида Президентимиз тавсияси асосида муқаддас ҳаж зиёрати тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалаларига жиддий эътибор қаратилаётгани, бўлғуси ҳожилар учун зарур барча шарт-шароит яратиб берилаётгани мужассамдир.

Дарҳақиқат, бу йилги ҳаж мавсумига тайёргарлик ишлари нисбатан эрта бошланиб, юқори тажрибага эга ширкатлар билан шартномалар тузилди, энг замонавий меҳмонхоналар ижарага олинди. Бундан ташқари, 7200 нафар зиёратчига мавсум давомида намунали хизмат кўрсатиш учун 35 нафардан иборат Ишчи гуруҳи, 140 нафар гуруҳ раҳбари (элликбоши), 35 нафар шифокор ва 15 нафар ошпаз жалб этилгани диққатга сазовордир.

— Ҳаж амалини бажариш учун ушбу муқаддас манзил-маконга етиб келиб, бекаму кўст ибодат қилишга интилаётганингиз, бугунги кунга қадар Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салом йўллаганингиз, умрани адо этганингиз — улуғ бахт, — дейди Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов.

— Бу Оллоҳнинг энг суйган бандаларига насиб этади. Давлатимиз томонидан ҳаж мавсуми давомида сизлар учун барча шарт-шароит муҳайё қилиб берилмоқда. Бу Президентимиз ташаббуси билан одамларни рози қилиш йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар самарасидир. Зотан, одамлари рози юртга Яратган ҳам неъматларини ёғдиради иншаАллоҳ.

Учрашувда кейинги пайтда диний соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳам сўз юритилиб, масжид-мадрасаларни давлат рўйхатидан ўтказишда имтиёзлар берилгани, Халқаро ислом академияси таъсис этилгани, “Вақф” хайрия жамоат фонди тузилгани, Халқаро Ислом цивилизация маркази, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий, Имом Термизий халқаро илмий тадқиқот марказлари ташкил этилгани, Ҳадис, Калом, Ақида, Фиқҳ ва Тасаввуф илми мактаблари тузилгани алоҳида қайд этилди. Айниқса, ҳаж қилувчилар сони кескин оширилиб, умра сафарига чекланмаган миқдорда зиёратчилар бориши мумкин эканлигини халқимиз учун катта имконият бўлгани айтиб ўтилди.

Зиёратчиларни қизиқтираётган саволларга муфтий ва Ишчи гуруҳи аъзолари томонидан батафсил жавоб қайтарилиб, ҳаж ибодатининг қолган рукнларини бажариш юзасидан йўл-йўриқ ва кўрсатмалар берилди. 

“Халқ сўзи” махсус мухбири Саид РАҲМОНОВ

Саудия Арабистонининг Макка шаҳридан хабар қилади.

МАГИСТРАТУРА БОСҚИЧИ УЧУН СИНОВЛАР БОШЛАНДИ

МАГИСТРАТУРА БОСҚИЧИ УЧУН СИНОВЛАР БОШЛАНДИ

6 август 2019 йили Ўзбекистон халқаро ислом академиясида мутахассислик фанлари бўйича магистратура босқичидаги барча йўналишларда имтиҳонлар бўлиб ўтди. Академияда чет тилидан ўтказилиши лозим бўлган имтиҳоннинг иккинчи босқичи 8 август санасига белгиланган. Ҳар икки синовда иштирок этган абитуриентларда мутахассислик фанлари бўйича 100, чет тилидан 50 баллгача тўплаш имконияти мавжуд.

Маълумот ўрнида айтиб ўтиш керакки, чет тилини билиш даражаси ҳақида инглиз тилидан халқаро миқёсда тан олинган сертификат (TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл), TestDaF (TDN3), CEFR бўйича В2 ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан бериладиган Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги В2 ёки С1 даражасидаги сертификат тақдим этган абитуриентлар чет тилидан 50 балл олган ҳисобланиб, кириш имтиҳонларида иштирок этмайди.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг 2019/2020 ўқув йили учун магистратура босқичида Халқаро муносабатлар ва замонавий сиёсий жараёнлар, Туризм (зиёрат туризмини ташкил этиш ва бошқариш), Хорижий мамлакатлар иқтисодиёти ва мамлакатшунослик, Диншунослик, Тарих (ислом цивилизацияси), Қуръоншунослик, Ҳадисшунослик, Ислом ҳуқуқи, Ақида, Калом илми ва ақидавий таълимотлар, Ислом тарихи ва манбашунослиги, Психология (дин психологияси), Лингвистика (араб тили), Ижтимоий тизим ва жараёнларнинг ахборот ва психологик хавфсизлиги ҳамда Қиёсий диншунослик йўналишлари бўйича магистратурага ҳужжатлар қабул қилинган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

МАГИСТРАТУРАГА 209 НАФАР АБИТУРИЕНТ ХУЖЖАТ ТОПШИРДИ

МАГИСТРАТУРАГА 209 НАФАР АБИТУРИЕНТ ХУЖЖАТ ТОПШИРДИ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 20 июндаги “Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш, талабалар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 393-сон Қарори билан тасдиқланган “Олий таълим муассасаларининг магистратурасига ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги