Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги “Ziyo-Zukko ta’lim maskani”да “Кузнинг сеҳрли сандиғи” мавзуида мактаб ўқувчилари томонидан куз фаслини акс эттирувчи турли ишланмалар кўргазмаси ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3151-сон қарор ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида тажрибали мутахассис олимлардан иборат ишчи гуруҳи тузилди.
Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси ҳамкорлигида “Ўзбекистон — миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик юрти” мавзуида давра суҳбати ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи томонидан “Асримиз умидлари” рукни остида Ўзбекистон халқаро ислом академияси нашриёт-матбаа бирлашмаси директори Олимжон Жумабоевнинг “Бир ўзбек ўйи” номли қисса ва ҳикоялар тўплами нашр этилди. Бундай шарафга муносиб бўлган ёшлар ўн нафар.
Академия билимдон талабалари заковат интеллектуал ўйинларида беллашмоқда. Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими ҳамда Ёшлар иттифоқи академия бошланғич ташкилоти фаоллари билан ҳаморликда талабалар ўртасида заковат интеллектуал ўйинлари ўтказилди.
Мамлакатимизда олий таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, замонавий билим ва юксак маънавий-ахлоқий фазилатларга эга, мустақил фикрлайдиган юқори малакали кадрлар тайёрлаш жараёнини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, бугун давр талабидир. Зеро, давлат ва жамият келажаги баркамол ва интеллектуал салоҳиятли ёшлар қўлида.