ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!

ТАРИХИМСАН, ТАҚДИРИМСАН, КЕЛАЖАГИМСАН, ОНА ТИЛИМ!

Она тили ҳар бир миллатнинг руҳиятини, келажак истиқболини ўзида акс эттириб, халқнинг мавжудлигининг асосий белгисидир. Ҳазрат Алишер Навоий бобомиз бежиз: “Тилга ихтиёрсиз — элга эътиборсиз”, дея таъкидламаган.

НОН — ЭНГ АЗИЗ ВА ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ!

НОН — ЭНГ АЗИЗ ВА ЭНГ УЛУҒ НЕЪМАТ!

Ўзбекистон халқаро ислом академияси қошидаги “Ziyo-Zukko ta’lim maskani”да “Нон — энг азиз ва энг улуғ неъматимиз!” мавзуида суратлар кўргазмаси ўтказиляпти.

АЛИШЕР НАВОИЙ — ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ АСОСЧИСИ

АЛИШЕР НАВОИЙ — ЎЗБЕК ТИЛШУНОСЛИГИ АСОСЧИСИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Ислом тарихи ва манбашунослиги” кафедраси томонидан “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Ўзбек тилининг юксалишида Навоий ижоди” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛ!» КЎРИК-ТАНЛОВИГА ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛ!» КЎРИК-ТАНЛОВИГА ИЖОДИЙ ИШЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ МУДДАТИ УЗАЙТИРИЛДИ

«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛ!» кўрик-танловига ижодий ишларни қабул қилиш муддати 21-октябрь соат 12:00 гача узайтирилди.

Ушбу кўрик-танлов 21-25 октябрь кунлари Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўмон Султонлигининг мамлакатимиздаги элчихонаси ташаббуси билан “Бағрикенглик, ўзаро англашув, бирдамлик ва тотувлик: Ўмон ислом рисоласи” номли кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Иштирокчи томонидан яратилган тасвирий санъат ва хайкалтарошлик асарларининг суратлари, бир дақиқали роликлар (видео лавҳалар) ва сураткашлик бўйича ижодий ишлар қуйидаги электрон почта манзилига жўнатилиши зарур: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it. Юборилган ижодий ишларнинг суратлари сифатли бўлиши зарур. Шунингдек хатга ўз исм-фамилиянгиз, яшаш манзилингиз ва телефон рақамларингизни илова қилишингиз сўралади.  

Эслатма: агар бир дақиқали видеоролик ҳажми катта бўлса, ушбу видео лавҳани YouTube видеохостингига жойлаштирган ҳолда, видеонинг иловаси (ссилкаси) юқорида тақдим этилган электрон почта манзилига юборишингиз зарур.

Ҳакамлар ҳайъати ҳар бир категорияда юқори баҳоланган ижодий ишларни танлаб олади ва ушбу асарларнинг асл нусхасини кўрик-танловнинг якуний босқичига олиб келишингиз сўралади. 

КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ:
«Бағрикенгликни таргиб қил!» танловининг мақсади — жаҳон ҳамжамиятида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни ривожлантириш ва тарғиб этишдан иборат.

РАҒБАТЛАНТИРИШ:
Ғолибларнинг ижодий ишлари «#ActForTolerance» глобал хештеги орқали  барча ижтимоий тармоқларда ва дунёнинг турли эълон тахталарида, шунингдек, алоҳида оммавий ахборот воситалари — газета ва журналларда фойдаланилади. Бир дақиқалик видео-роликлар телеведения ва «YouTube» каналари орқали намойиш этилади.

Бундан ташқари, ғолибларнинг ишларидан намуналар бутун дунё миқиёсида ўтказиладиган «Ўмондан Ислом хабарлари» дастури бўйича ташкил этилган кўргазмаларида намойиш этилади.

КЎРИК-ТАНЛОВ ТАЛАБЛАР:
Иштирокчилар фото ва видео тасвирларида ёруғлик конфигурацияси билан боғлиқ ижодий, бадиий эффектларни, бетакрор глобал хабарларни яратишга туртки бўлувчи инновацион кўриниш бурчакларини ҳисобга олишлари зарур.

САНЪАТ ТУРЛАРИ:
• Сураткашлик,
• Хайкалтарошлик,
• Бир дақиқали роликлар (видео лавҳалар),
• Тасвирий санъат.

ИШТИРОК ЭТИШ ТАЛАБЛАРИ:

1. Сизнинг ишингиз «Халқаро хабар»ни ўзида акс эттириши керак. Сиз ижодий ишингизни қуйидаги электрон манзилларга жўнатишингиз мумкин.
2. Фототасвирлар JPEG форматида 300 dpi. хажмидан кам бўлмаган ва 2000 пикселда жўнатилади. Фотосуратларда вақт, сана, имзо ва фотосуратчининг исми каби матнлардан ҳоли бўлиши керак.
3. Бир дақиқалик видео роликлар HD форматда бўлиши лозим.
4. Аввал бошқа кўрик-танловларда намойиш этилган, турли мақсадларда фойдаланилган, мукофотлар билан тақдирланган ижодий ишларни тақдим этиш мумкин эмас.
5. Сиз тақдим этган ижодий иш ўз муаллифлигингизда яратилган бўлиб, тақдим этилаётган фотосуратлар, видео, товуш эффектлари ва ижодкор ғоялари кўчирилмаган ёки ҳаммуаллифликда яратилмаган бўлиши шарт.
6. Тақдим этилаётган фотосуратларда агарда шахслар тасвири акс этган бўлса, уларнинг оммага намойиш этилиши бўйича эътирози йўқлигини тасдиқлашингиз шарт.
7. Юқорида кўрсатилган талаблар асосида ижодий ишингизни китобларда, нашрларда ёки кўргазмаларда намойиш этишга рухсат берасизми?
8. Махсус комиссия иштирокчиларнинг ижодий ишларини алоҳида мезонлар асосида баҳолайди. Комиссиянинг қарори якунийдир.

Барча ижодий ишларни топшириш муддати: 2019 йилнинг 22-октябрга қадар узайтирилди.

Танлов комиссиясининг баҳолаш мезонлари:

1. Ижодий ишларнинг «Халқаро хабарлар» мавзусига мослиги;

2. Ўзига хослик ва ижодкорлик;

3. Фотосуратларнинг тиниқлиги;

4. Ижодий асарнинг компонентлари.

Мукофотлар:

1. Ижодий ишлари танлаб олинган муаллифларга ҳар категорияда 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.

ЁРИТИЛАДИГАН МАВЗУЛАР:

Мавзу: «Хавфсизлик ярим йўлдир»
Мақсад ва изоҳ: Хавфсизлик заруратини мулойимлик ва мулоҳаза билан таъкидлаш.
Жасурлик бу — шафқатсизлик ва қўрқоқлик орасидаги йўлдир.
Сахийлик — исрофгарчилик ва очкўзлик ўртасидаги муросадир.
Меҳрибонлик — соддалик ва ҳасислик ўртасидаги чизиқ.
Эзгулик икки иллатнинг орасидадир, деган ҳикмат бежиз айтилмаган.

Мавзу: «Инсоният билан эзгулик тилида сўзлаш»
Мақсад ва изоҳ: Мантиқ ва талабга жавоб берадиган нутқни мустаҳкамлаш. Одамлар билан яхши, ишонтирувчи ва мақбул сўзлар билан мулоқот қилинг. Инсон ўз гапираётган сўзига эҳтиёт бўлиши керак.

Мавзу: «Ўзингга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр».
Мақсад ва изоҳ: Инсонлар қалбида меҳр уйғотиш. Бошқалар билан самимий ва дўстона мулоқотда бўлиш лозим. Худди барча одамлар бирдам бўлганлиги каби ўзингга раво кўрганингни бошқаларга ҳам илин.

Мавзу: «Ўзгалардан ёрдамини аямаган киши — энг яхшидир»
Мақсад ва изоҳ: Ҳамкорлик ва бирдамликни мустаҳкамланг. Ирқи, дини, жинсидан қатъи назар, ҳам ахлоқий, ҳам молиявий ёрдам беришга шай одам энг саховатли одамдир.

Мавзу: «Бир-бирингиз билан танишишингиз учун биз сизларни ирқлар ва қабилалар қилиб яратдик»
Мақсад ва изоҳ: Инсоният — бир оиладир. Одамлар бир-бирларини танишлари, мулоқот қилишлари ва тушунишлари керак. Бу эса мажоралар ва келишмовчиликларнинг олдини олиш учун ўзаро фойдали ва ўзаро хайрли алоқаларни тиклашга ёрдам беради.

Мавзу: Яхшиликка жавобан ажрлар бериладими?
Мақсад ва изоҳ: Бошқа одамларнинг савоб ишларига бўлган хурматни ошириш. Масалан, агар бир инсон сизга ёрдам берса, унга миннатдорлик билан жавоб қайтариш керак. Агар қўшнингиз сизга совға улашса, эвазига унга яхшилик билан жавоб қайтариш керак.

Мавзу: “Сизга ишонганларнинг ишончини суиистеъмол қилманг!”
Мақсад ва изоҳ: Жамиятда инсонларнинг ўзаро бир-бирига ишончини ошириш керак. Бировнинг омонатига хиёнат қилмаслик лозим. Бировнинг сизга айтган сирини ошкор қилмаслик энг катта одобдир.

Мавзу: «Сенга хиёнат қилганларга хиёнат қилма»
Мақсад ва изоҳ: Ҳар қандай вазиятда кишининг ўз-ўзини назорат қила олиши инсонийликнинг юксак намунасидир. Агар сизга хиёнат қилишса, жавобан хиёнат қилманг. Ҳақорат қилганларни сиз ҳам жавобан маломат қилманг.

Мавзу: «Солиҳ ва тақволи суратда ҳамкорлик қилинг»
Мақсад ва изоҳ: Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Ҳақгўйлик бу ўта мулойимлик, тақво ва бошқаларнинг ҳиссиёт ҳамда кечинмаларига нисбатан эътиборли бўлиш. Жамиятни мустаҳкамлаш учун кўмакка муҳтож одамларга ёрдам бериш, жумладан, уларнинг кўчаларни тозалаши, эски тўсиқларни бўяш каби фойдали ишларига ёрдам бериш.

Мавзу: «Баҳслашма» (акс ҳолда хафсаланг пир бўлади)
Мақсад ва изоҳ: Можаро ва келишмовчиликлардан узоқ бўлинг. Можаролар омадсизликка олиб келади. Бошқача фикрлайдиганлар билан муроса қилишга ҳаракат қилиш керак.

Мавзу: «Ўзингнинг хуқуқларинга эътиборли бўл»
Мақсад ва изоҳ: Бу ҳақ-ҳуқуқингни билишга даъватдир. Инсоният ўзи ҳақида қайғуриши йўлида: таомланиши, кийим-кечак сотиб олиши, таълим олиши шунингдек, маданий ҳордиқ чиқариши лозим. Одам ўзини нохушлик ва ёмонликлардан сақлаши керак.

Мавзу: «Барчага хушмуомалали бўл!»
Мақсад ва изоҳ: Эзгу хислатларни сингдириш. Ирқи, дини, жинсидан қатъий назар одамларга яхши муносабатда бўл.

Мавзу: «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қил»
Мақсад ва изоҳ: Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш хислатини шакллантириш. Оёқ остидаги инсон ҳаракатига халақит берувчи кераксиз нарсаларни олиб ташлаш керак. Йўлни тўсманг, давлат ва бошқаларнинг мулкига қасддан зиён этказиш катта гуноҳ. Йўлда адашиб манзил сўраганларга йўлни кўрсатиб юбориш ҳам ибратдир.

Мавзу: «Жаҳлингиз чиқмасин»
Мақсад ва изоҳ: Жаҳл қилмаслик эзгуликнинг аввалидир. Бунга жаҳлнинг ёмон оқибатлари ва бошқаларга салбий таъсири ҳақида тушунчага эга бўлиш ва амалий машғулотлар ҳамда фикрлашлар орқали эришиш мумкин.

Мавзу: «Ота-онангга яхши муносабатда бўл, уларнинг ҳолидан хабар ол»
Мақсад ва изоҳ: Катта ёшдагиларга нисбатан миннатдорлик ҳиссини шакллантириш. Ўзингизнинг ота-онангиз, бобо-момоларингизга доимо муҳаббат ва меҳрибонлик билан муносабатда бўлинг. Уларни ҳеч вақт хафа қилманг.

РЕСПУБЛИКА ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

РЕСПУБЛИКА ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

Жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари пойтахтимизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида республика талаба-ёшлари фестивали ўтказилмоқда.

ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 21 октябрь — “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Тил — миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.