РЕСПУБЛИКА ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

РЕСПУБЛИКА ТАЛАБА-ЁШЛАРИ ФЕСТИВАЛИ

Hits: 63

Жорий йилнинг 17-19 октябрь кунлари пойтахтимизда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан “Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” шиори остида республика талаба-ёшлари фестивали ўтказилмоқда.

Фестивалда шаҳримиздаги барча олий таълим муассасалари талабалари Президентимиз Ш.Мирзиёев томонидан илгари сурилган “Бешта муҳим ташаббус” доирасидаги барча йўналишлар бўйича ташкил этилган тадбирларда фаол қатнашяпти. Жумладан, Ўзбекистон халқаро ислом академияси талаба-ёшлари ҳам “Ягонасан, муқаддас Ватан” мавзусидаги қўшиқ ва шеърлар, “Қувноқлар ва зукколар”, спорт йўналишида миллий кураш, мини футбол, енгил атлетика мусобақаларида ҳамда капьютер саводхонлиги бўйича “Блогерлар клуби”, “Бизнес тренинг”, “Муваффақиятли аёл” каби танлов, мусобақа ҳамда “Маҳорат дарслари”да фаол иштирок этмоқда.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

Print