ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

ТИЛ — МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида 21 октябрь — “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинган кун муносабати билан “Тил — миллат кўзгуси” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир жорий йилнинг 4-октябрида Президентимиз томонидан имзоланган “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ва унда белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди. Эътиборлиси, унда ёшларнинг истеъдодини аниқлаш ва уларнинг бўш вақларини самарли ташкил этиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Беш муҳим ташаббус”нинг биринчи — ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга хизмат қилиш йўналиши доирасида Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси, “Миллий ғоя, маънавият асослари ва ҳуқуқ таълими” йўналиши талабаларининг бадиий чиқишлари намойиш этилди.

Тадбирда академиянинг Ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси мудири Ҳ.Туйчиева, сиёсий фанлари доктори Ф.Равшанов, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг катта илмий ходими, доцент М.Шониёзов, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Шарқ юлдузи” журналининг “Адабиётшунослик” бўлими бошлиғи О.Ҳожиевлар сўзга чиқиб,  сўнгги йилларда мамлакамизда она тилимизга қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар, “Давлат тили ҳақидаги” Қонуннинг мазмун-моҳияти ва ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга экани хусусида фикр-мулоҳаза билдириб ўтишди.

Шунингдек, тадбир давомида “Беш муҳим ташаббус” бўйича ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини ошириш, истеъдодини юзага чиқаришга хизмат қилиш  йўналишида талабалар ўртасида “Китоб викторинаси” билимдонлик савол-жавоблари ташкил этилди. Бунда саволларга тўлиқ жавоб берган талаба-ёшларга кафедра томонидан ўзбек ва жаҳон адабиёти адибларининг китоблари совға қилинди.

 

М.Хўжаев
Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Ижтимоий-гуманитар фанлар
кафедрасининг маънавий-маърифий
ишлар бўйича масъул ходими


Print   Email