ИСЛОМ ДИНИ — ИЛМ ВА ТАФАККУР АСОСИ

ИСЛОМ ДИНИ — ИЛМ ВА ТАФАККУР АСОСИ

Hits: 38

Германиянинг Оснабрук университети профессор-ўқитувчилари академия фаолияти билан яқиндан танишишди.Бугун Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Германия Федератив Республикасининг Оснабрук университети Ислом илоҳиёти институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалардан иборат делегацияси меҳмон бўлди.

Делегацияни Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича проректори Б.Мамадиев, Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори З.Исломов ҳамда бошқа мутасаддилари самимий кутиб олди.

Дастлаб меҳмонларга халқаро академиянинг Илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори З.Исломов томонидан таълим муассасаси фаолияти, ўқув дастурлари, бошқа диний таълим даргоҳларидан ўзига хос жиҳатлари ҳамда илмий тадқиқотлар йўналишида олиб борилаётган янги изланишлар хусусида маълумотлар берилиб, ўзаро суҳбатларда қўшимча саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Шундан сўнг делегациянинг билдирган қизиқиши асосида Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган 500 дан ортиқ нодир қўлёзма, 2000 дан ортиқ тошбосма нашрлар жамланган “Манбалар хазинаси” фаолияти, унда олиб борилаётган илмий изланишлар билан яқиндан танишишди.

Ташриф доирасида Германия Федератив Республикасининг Оснабрук университети Ислом илоҳиёти институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалардан академия ҳудудда жойлашган Юнусхон ҳамда Шайх Ҳованд Тоҳур мақбараларини ҳам зиёрат қилишди.

Шу ўринда Германиядаги Оснабрук университети ҳузуридаги Ислом илоҳиёти институти тўғрисида қисқача маълумот:

Оснабрук университети Ислом илоҳиёти институти 2012 йил 30 октябрда ташкил топган. Мазкур институт Федерал ҳукумат томонидан молиялаштириладиган мамлакатдаги 4 та ислом марказларидан биридир. Ҳозирги кунда институтда 10 нафарга яқин таниқли профессор-ўқитувчи ва 40 нафардан ортиқ илмий ходим фаолият юритмоқда.

Бугунги кунда институт ислом мамлакатларидаги бир қанча олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган. Жумладан, Қоҳирадаги машҳур Ал-Азҳар университети, Туркия ва Босния-Герсеговинанинг бир қанча диний таълим факультетлари билан ҳакорлик борилмоқда.

Print