«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛ!» КЎРИК-ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРҒИБ ҚИЛ!» КЎРИК-ТАНЛОВИДА ИШТИРОК ЭТИНГ!

Hits: 33

«БАҒРИКEНГЛИКНИ ТАРГИБ ҚИЛ!» кўрик-танлови ташаббуси «Омандан Ислом хабарлари» кўргазмаси ташкилотчилари томонидан амалга оширилди. У дунё бўйлаб ижодкор рассомларга нисбатан эътиборни жалб қилишга қаратилган. Ташкилотчилар иқтидорли кишилар бағрикенгликни ўзларининг ёрқин фотосуратлари ва бетакрор санъат асарларида акс эттира олишига ишонишади.

КЎРИК-ТАНЛОВНИНГ МАҚСАДИ:
«Бағрикенгликни таргиб қил!» танловининг мақсади — жаҳон ҳамжамиятида ўзаро ҳамжиҳатлик, тотувлик ва бағрикенгликни ривожлантириш ва тарғиб этишдан иборат.

РАҒБАТЛАНТИРИШ:
Ғолибларнинг ишлари «#ActForTolerance» глобал хештегида барча ижтимоий тармоқларда ва дунёнинг турли эълон тахталарида, шунингдек, алоҳида оммавий ахборот воситалари — газета ва журналларда фойдаланилади. Бир дақиқалик видео-роликлар телеведения ва «YouTube» каналари орқали намойиш этилади.
Бундан ташқари, голибларнинг ишларидан намуналар бутун дунё миқиёсида ўтказиладиган «Омандан Ислом хабарлари» дастури бўйича ташкил этилган кўргазмаларида намойиш этилади.

КЎРИК-ТАНЛОВ ТАЛАБЛАР:
Иштирокчилар ёруғлик конфигурацияси билан боғлиқ ижодий, бадиий эффектларни, бетакрор глобал хабарларни яратишга туртки бўлувчи инновацион кўриниш бурчакларини ҳисобга олишлари зарур.

САНЪАТ ТУРЛАРИ:
• Сураткашлик,
• Хайкалтарошлик,
• Бир дақиқали роликлар (видео лавҳалар),
• Тасвирий санъат.

ИШТИРОК ЭТИШ ТАЛАБЛАРИ:
1. Сизнинг ишингиз «Халқаро хабар»ни ўзида акс эттириши керак. Сиз ижодий ишингизни қуйида кўрсатилган электрон манзилларга жўнатишингиз мумкин.
2. Фототасвирлар JPEG форматида 300 dpi. хажмидан кам бўлмаган ва 2000 пикселда жўнатилади. Фотосуратларда вақт, сана, имзо ва фото-суратчининг исми каби матнлардан ҳоли бўлиши керак.
3. Бир дақиқалик видео роликлар HD форматда бўлиши лозим.
4. Аввал бошқа кўрик-танловларда намойиш этилга, турли мақсадларда фойдаланилган, мукофотлар билан тақдирланган ижодий ишлардан фойдаланиш мумкин эмас.

5. Сизнинг ижодий ишингиз фақат ўз ижодингизга тааллуқли бўлиб, тақдим этилаётган фотосуратлар, видео, товуш эффектлари ва ижодкор ғоялари кўчирилмаганлиги ёки бошқа шахсларнинг иштироки йўқлигини тасдиқлай олишингиз зарур.
6. Тақдим этилаётган фотосуратларда агарда шахслар тасвири акс этган бўлса барчасидан рухсат олганлигингизни тасдиқлашингиз шарт.
Юқорида кўрсатилган талаблар асосида ижодий ишингизни китобларда, нашрларда ёки кўргазмаларда нашр қилишга рухсат берасизми?
7. Махсус комиссия иштирокчиларнинг ишларини алоҳида мезонлар асосида баҳолайди. Комиссиянинг қарори якунийдир.
8. Барча ижодий ишларни топшириш муддати: 2019 йилнинг 19 октябрига қадар белгиланган.

Комиссия томонида қўлланиладиган мезонлар:
1. Ижодий ишларнинг «Халқаро хабарлар» мавзусига мослиги;
2. Ўзига хослик ва ижодкорлик;
3. Фотосуратларнинг тиниқлиги;
4. Ижодий асарнинг компонентлари.

Мукофотлар:
1. Ижодий ишлари танлаб олинган муаллифларга ҳар категорияда 1000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.
Иштирок этиш учун: Ижодий ишларингизни қуйидаги электрон почта манзилига жўнатинг: This email address is being protected from spambots. You need JavaScript enabled to view it.

ЁРИТИЛАДИГАН МАВЗУЛАР:
Мавзу: «Хафвсизлик ярим йўлдир»
Мақсад ва изоҳ: Муҳимликни мулойимлик ва мулоҳаза билан таъкидлаш. Жасурлик бу — шафқатсизлик ва қўрқоқлик орасидаги йўлдир. Саҳийлик — исрофгарчилик ва очкўзлик ўртасидаги муросадир. Меҳрибончилик — соддалик ва ҳасислик ўртасидаги чизиқ. Бежизга Эзгулик икки иллатнинг орасидадир, деб айтмайдилар.

Мавзу: «Инсоният билан эзгулик тилида сўзлаш»
Мақсад ва изоҳ: Мантиқ ва талабга жавоб берадиган нутқни мустаҳкамлаш. Одамлар билан яхши, ишонтирувчи ва мақбул сўзлар билан мулоқот қилинг. Одамзот гапираётган гапига эҳтиёт бўлиши керак.

Мавзу: «Ўзингга раво кўрган нарсани бошқаларга ҳам раво кўр».
Мақсад ва изоҳ: Одамлар қалбида меҳр уйғотиш. Бошқалар билан самимий ва дўстона гаплашиш лозим. Худди барча одамлар бирдам бўлганлиги каби барчага ўзинга раво кўрганингни бошқаларга ҳам илин.

Мавзу: «Энг яхши одамлар — бошқаларга ёрдам берганидир»
Мақсад ва изоҳ: Ҳамкорлик ва бирдамликни мустаҳкамланг. Ирқи, дини, жинсидан қатий назар, ҳам ахлоқий ҳам молиявий ёрдам беришга шай одам энг саховатли одамдир.

Мавзу: «Бир бирингиз билан танишишингиз учун биз сизларни ирқлар ва қабилалар қилиб яратдик»
Мақсад ва изоҳ: Инсоният — бир оиладир. Одамлар бир бирларини танишлари, мулоқот қилишлари ва тушунишлари керак. Бу эса мажоралар ва келишмовчиликларни олдини олиш учун ўзаро фойдали ва ўзаро хайрли алоқаларни тиклашга ёрдам беради.

Мавзу: Яхшиликка жавобан ажрлар бериладими?
Мақсад ва изоҳ: Бошқа одамларнинг савоб ишларига бўлган хурматнинг қийматини ошириш. Масалан, агар бир инсон сизга ёрдам берса, унга миннатдорлик билан жавоб қайтариш керак. Агар қўшнингиз сизга совға улашса, эвазига унга яхшилик билан жавоб қайтариш керак.

Мавзу: Сизга ишонганларнинг ишончини суиистеъмол қилманг!
Мақсад ва изоҳ: Жамиятда ишонч қийматини ошириш керак. Бировнинг омонатига хиёнат қилмаслик керак. Бировнинг сизга айтган сирини ошкор қилмаслик лозим.

Мавзу: «Сенга хиёнат қилганларга хиёнат қилма»
Мақсад ва изоҳ: Ҳар қандай вазиятда кишининг ўз-ўзини назорат қила олишини инсонийликнинг юксак намунаси, дейиш мумкин. Агар сизга хиёнат қилишса, жавобан хиёнат қилманг. Хақорат қилганларни сиз ҳам жавобан маломат қилманг.

Мавзу: «Солиҳ ва тақволи суратда ҳамкорлик қилинг»
Мақсад ва изоҳ: Одамлар орасини ислоҳ қилиш. Хақгўйлик бу ўта мулойимлик, тақво ва бошқаларнинг ҳиссиёт ҳамда кечинмаларига нисбатан эътиборли бўлиш. Жамиятни мустаҳкамлаш учун кўмакка муҳтож одамларга ёрдам бериш, жумладан уларнинг кўчаларни тозалаши, эски тўсиқларни бўяш каби фойдали ишларига шерик бўлиш.

Мавзу: «Баҳслашма» (акс ҳолда хафсаланг пир бўлади)
Мақсад ва изоҳ: Можаро ва келишмовчиликлардан узоқ бўлинг. Можаролар омадсизликка олиб келади. Бошқача фикрлайдиганлар билан муроса қилишга ҳаракат қилиш керак.

Мавзу: «Ўзингнинг хуқуқларинга эътиборли бўл»
Мақсад ва изоҳ: Бу ҳақ-хуқуқингни билишга даъватдир. Инсоният ўзи ҳақида қайғуриши йўлида: таомланиши, кийим-кечак сотиб олиши, таълим олиши шунингдек, маданий хордиқ чиқариши лозим. Одам ўзини нохушлик ва йўмонликлардан сақлаши керак.

Мавзу: «Барчага хушмуомилали бўл»
Мақсад ва изоҳ: Эзгу хислатларни сингдириш. Ирқи, дини, жинсидан қатий назар одамларга яхши муносабатда бўл.

Мавзу: «Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қил»
Мақсад ва изоҳ: Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш хислатини шакллантириш. Оёқ остидаги инсон ҳаракатига халақит берувчи нарсани олиб ташлаш керак. Йўлни тўсманг, давлат ва бошқаларнинг мулкига қасддан зиён этказиш керак эмас. Йўлда адашиб манзил сўраганларга йўлни кўрсатиб юбориш керак.

Мавзу: «Жаҳлингиз чиқмасин»
Мақсад ва изоҳ: Жаҳл қилмаслик учун даъватдир. Бу нарсага жаҳлнинг ёмон оқибатлари ва бошқаларга таъсири ҳақида тушунчага эга бўлиш ва амалий машғулотлар ҳамда фикрлашлар орқали эришиш мумкин.

Мавзу: «Ота-онанг яхши муносабатда бўл, уларнинг ҳолидан хабар ол»
Мақсад ва изоҳ: Катта ёшдагиларга нисбатан миннатдорлик ҳиссини шакллантириш.
Ўзингизнинг ота-онангиз, буви-буваларингизга энг катта муҳаббатни, меҳрибончиликни илининг ва уларни ғазаблантирманг.

 
Print