АКАДЕМИЯ МАГИСТРАНТИ ФРАНЦИЯДА ТАҲСИЛ ОЛМОҚДА

АКАДЕМИЯ МАГИСТРАНТИ ФРАНЦИЯДА ТАҲСИЛ ОЛМОҚДА

Hits: 33

Ўзбекистон халқаро ислом академияси магистранти Феруза Махмасобирова Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан эълон қилинган грант лойиҳасида ғолиб чиқди ва айни пайтда Европада таълим олмоқда.

Мазкур грант лойиҳаси диний илмлар соҳасидаги таълим дастури мавзусида бўлиб, бутун дунё бўйича атиги ўн нафар энг иқтидорли талабаларга Франциянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқиш имконини беради.  Сўнгги 15 йил давомида Марказий Осиёнинг бирор бир олий ўқув юртидан талаба ушбу грантни қўлга кирита олмай келаётган эди.

Чуқур билимга эга ва француз тилида эркин сўзлаша оладиган Феруза барча синовлардан муваффақиятли ўтди ва AIX-MARSEL UNIVERSITETI (Université Aix-Marseille) магистрантига айланди.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Франциянинг энг йирик университетларидан ҳисобланган мазкур олийгоҳда 80 минг нафарга яқин талаба таҳсил олади. Ушбу таълим муассасаси дунё рейтингида 301-350 поғоналарда орасида қайд этилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Матбуот хизмати

Print