ЁШЛАР ИТТИФОҚИ

ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚАРО ИСЛОМ АКАДЕМИЯСИ ЁШЛАР ИТТИФОҚИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТИ ФАОЛИЯТИ

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти 2017 йил 3 ноябрь куни ташкил этилган бўлиб, бошланғич ташкилот Кенгаши 15 нафар аъзодан иборат. Кенгаш фаолиятига ёшлар етакчиси раҳбарлик қилади. Бошланғич ташкилот томонидан юқорида кўрсатилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг умумий мақсадларидан ташқари Академия талабаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ижтимоий-маънавий фаоллигини ошириш, дунёвий ва диний билимларини юксалтириш ҳамда республикада ижтимоий-диний вазиятни соғломлаштиришга йўналтирилган тадбирларда бевосита иштирокини таъминлашни ҳам мақсад қилиб қўйган. Жумладан, 2018 йилнинг сентябридан шу вақтгача (2019 йил май ойи) бакалавр ва магистрлардан 12 нафари давлат ва нодавлат ташкилотларида суҳбатларда қатнашди.

Бундан ташқари Академиянинг ўзида бошланғич ташкилот томонидан “Muslimaat.uz” сайти раҳбари Одина Муҳаммад Содиқ ва элимиз суйган шоира Марҳабо Каримова каби инсонлар билан давра сухбатлари, талабалар ўртасида мунтазам “Заковат” интеллектуал ўйинлари, талаба қизларининг маънавий ҳордиқ олишлари учун “Орзулар қаноти”  номли  кўнгилочар лойиҳа доирасида қизлар учун ибрат бўла оладиган жамиятнинг энг ижтимоий фаол аёллари таклиф қилинган ҳолда турли учрашувлар, ҳамда йил фасллари давомида “My aсademy” номли фотосуратлар танлови, ҳар йили 17 ноябрь “Халқаро талабалар куни” муносабати билан “Талабалик завқи” шиори остида талабалар сайли, ёлғиз қариялар, болалар уйи тарбияланувчилари ва имконияти чекланганлар ҳолидан хабар олиш ҳамда уларга ижтимоий-маънавий кўмак бериш мақсадида ҳайрия акциялари, талабалар ўртасида бошланғич ташкилот ва кафедралар билан ҳамкорликда “Ҳадис мусобақаси”, “Қуръон илмлари” мусобақалари ва “Ислом тарихи билимдони” номли диний-маърифий тадбирлари ташкил этилган. 2019 йил 24 май куни Академия Хотин-қизлар бўлими билан ҳамкорликда Олмазор туманида жойлашган “Уруш ва меҳнат фаҳрийлари учун Республика пансионати”да “Рамазон туҳфаси” шиори остида ҳайрия акцияси ва Шайхонтоҳур туманида жойлашган
37-мумтаълим мактаби ўқувчиларига китоблар улашилди.

Академия бошланғич ташкилотнинг телеграм ижтимоий тармоғида @O`zXIA_students канали мавжуд бўлиб, Қуръон илмлари, ислом тарихи ва ҳадисшуносликка оид расмий китоблардан саволлар тузулиб, викторина лойиҳалари амалга оширилиб келинмоқда.


Print   Email