“Устоз -шогирд” мактаби

Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Устоз-шогирд” мактаби анъанаси ҳам яхши йўлга қўйилган. Жумладан, Мумтоз шарқ филологияси факультетида профессор-ўқитувчиларга талабалар бириктирилган бўлиб, ҳар бир талабага алоҳида мавзулар берилган. Талабалар мавзулар бўйича олдиндан мустақил шуғулланиб, устозлари билан илмий бахслар олиб борадилар. Кафедра ўқитувчилари гуруҳ фаоллари иштирокида тайёрлаган ижодий ишларини тақдимотини ўтказадилар.

Академия профессорлари А.Исажонов, Ж.Тошқулов, доцентлар М.Қаххорова ва Ҳ.Тўйчиева сингари малакали ва тажрибали устозлар талабаларга ўзлари таълим берадиган фанлардан индивидуал равишда билим ва кўникмаларини беминнат бериб келмоқдалар.

Моҳир таржимон, “Шарқ филологияси” кафедраси катта ўқитувчиси Б.Ибрагимов талабаларга таржимонлик сир-асрорларини ўргатмоқда.

“Устоз-шогирд” мактаби анъанаси бўйича “Ислом иқтисодиёти ва молияси, зиёрат туризми” кафедраси мудири З.Содиқов шогирди – “Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар” таълим йўналиши 4-курс талабаси Дилшод Хамидов умумий 308 балл жамлаб республикада фахрли биринчи ўринни эгаллади.

“Диншунослик” таълим йўналиши бўйича диншунос олим
Д. Рахимжоновнинг шогирди, 4-босқич талабаси Нажмиддин Ҳафизов умумий 329,5 балл тўплаб республикада биринчи ўринни эгаллади.


Print   Email