Илмий сектор

Ўзбекистон халқаро ислом академияси
Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори фаолияти ҳақида
МАЪЛУМОТ

             Ўзбекистон халқаро ислом академияси Илмий тадқиқотлар, инновациялар ва илмий педагогик кадрлар тайёрлаш сектори Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида белгиланган вазифалар, илм-фан ва таълим жараёнида Ўзбекистон Республикасининг Фармонлари, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг олий таълим соҳасига оид Қарорлари, Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги буйруқлари, қарорлари, меъёрий ҳужжатларининг ижро этилиши, шунингдек, Академия ректори буйруқлари, қарорлари ва кўрсатмаларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш мақсадида ташкил этилган.

Мазкур сектор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги 5416-сонли Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, хорижий тиллар (араб, форс, урду, турк ва б.), диншунослик ва халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган бошқа соҳаларда юқори малакали мутахассислар тайёрлаш бўйича фаолият олиб боради.

Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ҳайъат қарорлари асосида қабул қилинган фан тармоқлари ва ихтисосликлари бўйича Академияда таянч доктарантура (PhD), докторантура (DSc) ва мустақил изланувчилар институти ташкил этилган ва илмий-тадқиқот ишларининг олиб борилиши йўлга қўйган.

Ҳозирда Ўзбекистон халқаро ислом академиясида

24.00.01 – “Ислом тарихи ва манбашунослиги”,

24.00.02 – “Қуръоншунослик, ҳадисшунослик”,

24.00.03 – “Фиқҳ, калом илми. Илоҳиёт”,

24.00.04 – “Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги”,

07.00.04 – “Диншунослик” ихтисосликлари бўйича фан доктори (Dsc) ва фалсафа доктори (Phd) илмий даражасини олишга йўналтирилган – докторантура ва таянч докторантура олий ўқув юртидан кейинги таълим институти жорий этилган. Ушбу таълим йўналиши ва ихтисосликлари бўйича мустақил изланувчилик институти ҳам фаолияти юритмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтида таҳсил олаётганларнинг умумий сони 59 кишини ташкил этади. Шулардан 2 нафари докторант, 30 нафари таянч докторант ва 27 таси мустақил изланувчи ҳисобланади. Барча докторант ва мустақил изланувчиларнинг илмий ишлари ва илмий раҳбарлари тасдиқланган. Улар ўз ихтисосликлари ва илмий ишлари мавзуларидан келиб чиқиб, “Мумтоз шарқ адабиёти ва манбашунослиги”, “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО”, “Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO”, “Ислом тарихи ва манбашунослиги” ва “Исломшунослик” кафедраларига бириктирилган.

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг олий ўқув юртидан кейинги таълим институтини 2018 йилда 2 нафар фалсафа доктори (PhD) изланувчиси битирди. 2017 йилда 3 нафар фалсафа доктори (PhD) изланувчиси битирди. Шулардан 2018 йилда 1 нафари фалсафа доктори (PhD) диссертациясини ҳимоя қилди. 2016 йилда эса 1 нафар докторант (DSc), 2 нафар фалсафа доктори (PhD) тадқиқотчиси битирди. Шулардан 1 нафар докторант (DSc) 2017 йилда диссертация ҳимоя қилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси докторант ва мустақил тадқиқотчилари ўз фаолиятларини қуйидаги илмий-тадқиқот институт ва марказларида давом эттирадилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази,  ЎзР ФА Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Республика маънавият-маърифат маркази, Дин ишлари бўйича қўмита Диний-маърифий таълим муассасалари билан ишлаш бўлими, Ўзбекистон халқаро ислом академияси Исломшунослик илмий-тадқиқот маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ҳадис илми мактаби, Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Мир Араб олий мадрасаси, Тасаввуф илми мактаби, Фиқҳ илми мактаби, Ақида илми мактаби, ЎзХИА малака ошириш маркази вилоят филиаллари.


Print   Email