“Исломшунослик” факультети

Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ўқув-илмий ва маъмурий бўлинмаси ҳисобланган факультетда «Диншунослик»«Исломшунослик» ва «Ислом тарихи ва манбашунослиги» таълим йўналишлари бўйича талабаларни ўқитиш, илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш кўзда тутилган бўлиб, таълим «Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНEСКО»«Ислом тарихи ва манбашунослиги»«Ислом цивилизациясини ўрганиш ISESCO» ҳамда «Ислом фанлари» кафедраларида олиб борилади.

Факультет профессор-ўқитувчилари томонидан талабаларга Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, диншунослик, ислом тарихи ва манбашунослик каби фанлардан маъруза ва амалий машғулотлар олиб борилади. Кафедралар юқори малакали исломшунос, диншунос кадрларни тайёрлаш билан бирга, ўз йўналишлари бўйича республикамиздаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришда таянч кафедралар ҳисобланади. Кафедраларда олий таълимдан кейинги таълим босқичида исломшунослик, диншунослик илм-фан соҳадаларида таянч докторант ва докторантлар ҳамда мустақил изланувчилар фаолият олиб боради. Кафедралар илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлаш, ёшларга диний ва дунёвий билим бериш, жамиятда соғлом маънавий муҳит яратишнинг диний-маърифий, тарихий асосларини ўрганиш борасида мамлакатимизнинг етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари билан ҳамкорлик қилади.

Факультетда эллик уч нафар профессор-ўқитувчилар хизмат қилади. Улардан тўққиз нафари фан доктори, профессор. Йигирма бир нафари фан номзоди, доцент. Факультет профессор-ўқитувчилари 200 га яқин фанлардан фан дастурлари, дарслик ва ўқув қўлланмалар яратиш билан бирга «жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғоя асосида мамлакатимизнинг турли ҳудудларида, турли ташкилот ва жамоаларда илмий-маърифий, тарғибот-ташвиқот ишларида фаол иштирок этиб келмоқда.

Деканатда 5 нафар мутахаиссис фолият олиб боради. Декан –А.Ташанов, декан ўринбосарлари – О.Мажидов ва З.Рўзиев, иш юритувчи ходимлар – Ф.Холмўминов. С.Абдумаликова.

Факультет декани Абдухолиқ Ташанов – исломшунос, дин фалсафаси ихтисослигига эга, фалсафа фанлари номзоди. «Бузғунчи ғояларнинг миллий ўзликни англашга салбий таъсири»,  «Вайронкор ғоялар ва бузғунчи мафкуралар», «Вайронкор ғоялар таҳдиди ва миллий ўзликни асраш эҳтиёжи», «Давлат хизматчиси компетентлиги» номли монографиялар, «Мутаассибликнинг кўринишлари ва оқибатлари», «Раҳбар компетентлиги ва бошқарув ислоҳотлари», «Бағрикенглик ва мутаассиблик», «Маҳаллаларда ёшларни бузғунчи ғоялардан асраш омиллари» каби рисолалар ҳамда юздан ортиқ илмий мақолалар муаллифи.

 

КАФЕДРАЛАР


Print   Email